Dush - Jum 09:00 - 17:00 +988-00-000-00-00uchquduqmtb@umail.uz

2-сон ДМТТда вилоят семинари

Учқудуқ туман МТБга қарашли 2-сон ДМТТ да 2022 йил 11-ноябрь куни “Мактабгача таълим ташкилотининг таълим жараёнида Бола иқтидорини инноватцион ва ахборот технологиялар орқали STEAM дастури асосида тарбияланувчиларнинг истеъдод ва қобилиятини ривожлантириш“ мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда 3-“Юлдузча“ тайёрлов гуруҳи,11-“Бойчечак“ катта гуруҳи, 8-“Ўрдакча“ тайёрлов гуруҳларида очиқ машғулотлар ҳамда “Меҳржон-ҳосилжон“ байрам тадбири ўтказилди. ДМТТга ташриф буюрган Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Амонова ҳамда ишчи гуруҳ таркиби ва Учқудуқ туман МТБ ходими С.Нуровалар семинар якунида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.